Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.01.2017 16:18 Чоп этиш версияси

Қишки таътил кунлари болалар учун қизиқарли томошалар тақдим этилмоқда

Фарғона вилоятида ўқувчилар қишки таътил кунларини мароқли ўтказиши учун турли маданий-маърифий тадбирлар, қизиқарли томоша ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

– Спорт ва маданият масканлари, “Баркамол авлод” марказлари бугун ҳар қачонгидан ҳам гавжум, – дейди Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Аҳмедов. – Ҳамкор ташкилотлар билан қишки таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида аниқ тадбирлар белгилаб олинган. Айниқса, ўқувчиларнинг театрларга бориши, турли саҳна асарларини томоша қилиши учун барча шароит яратилди.

Вилоят мусиқали драма ва комедия театри, Рус драма театри, Қўқон шаҳар мусиқали ва драма театри ижодий жамоалари болалар учун Янги йил томошалари тақдим этмоқда. Болалар Қорбобо, Қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонлари саргузаштларини мириқиб томоша қилмоқда.

Вилоят қўғирчоқ театри жамоаси кичкинтойларни янги йил мўъжизаларига бой янги томошалар билан хушнуд этаётир. Байрамда улар “Сариқ арчанинг саргузаштлари” деб номланган янги спектаклни намойиш этмоқда. Инсоний эзгу фазилатларни улуғловчи спектаклда дўстлик бош ғоя сифатида тараннум этилган. Бу томошалар болажонларга унутилмас таассуротлар бахш этаётир.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
2 894






Все о погоде - Pogoda.uz