ЎзА Ўзбек

23.08.2018 10:42 Чоп этиш версияси

Болажонлар ҳайит сайлига чиқди

Болажонлар ҳайит сайлига чиқди
Сирдарё вилоятининг маркази Гулистон шаҳрида мўжазгина, барча шароитлар мужассам “Болалар шаҳарчаси” жойлашган. 

– Қурбон ҳайити байрам нишонланаётган шу кунларда шаҳарчамизга болажонларни йўқлаб келувчилар кўпайган, – дейди “Болалар шаҳарчаси” директори Покиза Аҳмеджонова. – Вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ташкилотлардан совға-саломлар пешма-пеш келиб турибди. Ташкилот, корхоналар ва муассасалардан ташқари, саховатли инсонлар ҳам тез-тез йўқлаб турибди.

Якка тартибдаги тадбиркор Жасур Мўминов шаҳарчада тарбияланаётган 75 нафар болани Янгиер шаҳридаги замонавий боллар аттракциони ўрнатилган истироҳат боғига ҳайит сайлига таклиф қилди. Боғда болажонлар байрам тушлиги, музқаймоқ, яхна ичимликлар билан сийланди, совға-саломлар улашилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
5 766