ЎзА Ўзбек

26.11.2018 17:23:20 Чоп этиш версияси

​Болани назоратсиз қолдириш мудҳиш оқибатга олиб келди


Назоратсиз қолдирилган бола уйидаги қўлбола усулда ясалган иситиш печига газ баллонидан уланган резина шлангни тортиб юборади.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни, соат 12:30ларда Фарғона вилоятининг Фурқат туманидаги “Ингичка” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Д. ҳали бир ёшга тўлмаган фарзандини уйида ёлғиз қолдиради.

Назоратсиз қолдирилган бола уйидаги қўлбола усулда ясалган иситиш печига газ баллонидан уланган резина шлангни тортиб юборади. Натижада бола куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.