Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 11:19 Чоп этиш версияси

БОЛАЛИК БАХТИ

БОЛАЛИК БАХТИ
(“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан болажонлар тилидан қўшиқ).

Ориф Тўхташ

Кўркам Ватан қўйнида,
Очилди гул-лолалар.
Мадҳ этамиз шодликни,
Биз бахтиёр болалар.

Осмонимиз мусаффо,
Тиниқ отар тонгимиз.
Келажакка нур сочар -
Ёлқин мисол онгимиз.

Болаликнинг софлигин,
Шалолага қиёслар.
Бахтимизни кузатиб
Чақнаб кетар қуёшлар.

Кўнглимизда ҳаяжон,
Хуррамлик – катта бойлик.
Болаликнинг қадрига
Болаликда етайлик!

Яйратади дилларни,
Ўйин-кулгу, яллалар.
Қувончимиз ҳар дилда –
Камалакдай рангланар.

Тинч бўлсин Ер курраси,
Олов қалблар гурласин.
Мадҳиядир оламга -
Болаларнинг “урра”си!

Тингланг, янграган хитоб
Қувноқ ўғил - қизники.
Хўп десангиз, бир кунга - 
Бутун дунё Бизники!

1525511438_schastlivye-deti-2.jpg

ЎзА
10 415