“Болаларни заҳарлаш режасини ким тузган эди?” — Бош прокуратура аниқлик киритди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Болаларни заҳарлаш режаси” акс этган аудиоёзув бўйича Бош прокуратура ЎзАга маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Болаларни заҳарлаш режаси” акс этган аудиоёзув бўйича Бош прокуратура ЎзАга маълумот берди.
Бекобод тумани прокуратурасидан маълум қилишларича, 2019 йил 20 декабрь куни фуқаро С.Каримқулова туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Аризасида 2019 йилнинг 16-17 декабрь кунлари жияни Наргиза орқали Султонова Феруза билан танишганини, у билан жияни Наргиза ишга қандай тиклаш юзасидан маслаҳат сўраганини, унга 6-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси Дилфуза ва туман МТМ бўлими бошлиғи Михлиева Нилуфарда адовати борлигини баён қилган. Шунингдек, ўз аризасида Нилуфарнинг устидан бир неча жойларга мурожаат қилганини ва боғчадаги болалар заҳарланса текшириш бўлиб, уларнинг барчасини ишдан олиб ташлашини ва жиноят иши қўзғатилишини айтган. Бекобод шаҳрида доимо болалар заҳарланаётганини, айнан гўштга дори қўшишни, ундан дори номини билиб беришни сўраганини, болалар енгил заҳарланиб, касалхонага мурожаат қилишликларини ва шов-шув кўтарилиб, барча ишдан кетишини айтган. Феруза Султонованинг бу ишлари ноқонуний эканлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришини сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан сўралган Султонова Феруза ўз тушунтириш хатида, 2019 йилнинг бошларида унинг уйига Сожида исмли аёл, жияни Наргиза билан излаб келгани, у уйда бўлмагани сабабли онасидан унинг телефон рақамини олиб, унга телефон қилганини ва у билан Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида учрашганини, Сожида унга МТМ бўлими бошлиғи Н.Михлиевада адовати борлигини ва уни ишдан бўшатмоқчи эканини айтган. Шунингдек, у Сожидага Н.Михлиеванинг устидан турли идораларга ариза билан мурожаат қилганини, Сожидани унинг олдига Н.Михлиева юборганидан шубҳаланиб, Сожидани Н.Михлиева ёллаган деб ўйлаб, уни синаш учун боғчадаги болалар заҳарланса, уларнинг барчаси ишдан кетишини айтганини ва Сожидани кейинги ҳаракатларини билиб олмоқчи бўлганини, аслида ҳеч кимни заҳарлаш нияти бўлмаганини баён қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.