Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 19:37 Чоп этиш версияси

Болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг Тошкент шаҳар анжумани бўлиб ўтди

Болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг Тошкент шаҳар анжумани бўлиб ўтди Ўзбек Миллий академик драма театрида ўтказилган анжуманга мактаб ўқувчиларини ёзги дам олдириш мавсумида фаол қатнашган вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, оромгоҳларнинг мутасаддилари таклиф этилди.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг таълим олиши, истеъдодини юзага чиқариши, саломатлигини мустаҳкамлаши масаласига давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда. Бу йил ҳам болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан тизимли ишлар бажарилди.

Ўқувчиларнинг ёзги таътилини намунали ташкил этиш мақсадида Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларида махсус штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Табиат қўйнидаги оромгоҳлар билан бирга мактаблар қошидаги кундузги оромгоҳларда минглаб ўғил-қизлар мириқиб ҳордиқ чиқарди. Айни пайтда кам таъминланган, эҳтиёжманд, серфарзанд оилаларнинг болалари, Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, Қорақалпоғистон Республикасидан келган ўқувчилар имтиёзли дам олдирилди.

Барча оромгоҳларда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий лойиҳалар, кўрик-танловлар, санъат байрамлари, спорт мусобақалари ўтказилди. "Мустақиллик менинг тақдиримда", "Соғлом бола – юрт келажаги", "Бу менинг Ватаним!" мавзуларидаги ранг-баранг тадбирлар, спорт мусобақалари, экскурсиялар ўқувчи-ёшларда катта таассурот уйғотди.

Анжуманда "Энг ғамхўр тарбиячи", "Энг фаол етакчи", "Энг яхши спорт мураббийси", "Энг яхши тиббиёт ходими", "Энг яхши пазанда", "Энг фаол ички ишлар ходими", "Энг намунали оромгоҳ", "Энг яхши оромгоҳ бошлиғи", "Энг яхши ҳамкор" каби номинациялар бўйича ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
2 357






Все о погоде - Pogoda.uz