ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқлари ўргатилади

Болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқлари ўргатилади

Фарзандларимизни болаликдан онгли қилиб тарбиялаш учун уларга ҳуқуқларини ўргатиб бориш зарур.

Шу мақсадда эндиликда болаларга мўлжалланган ҳуқуқий мавзудаги анимацион фильмлар яратилади; тарбиячилар учун “Болаларга ҳуқуқий тарбия бериш асослари” мавзусида ўқув семинарлари йўлга қўйилади; ҳуқуқий аудиоэртаклар базаси яратилади.

Бу Адлия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик дастури асосида амалга оширилади.

Мактабгача таълим вазирлигида Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокида ўтказилган ўқув-семинарида дастурда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан фикр алмашилди. Болаларга ҳуқуқий маълумотлар етказишнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича мулоҳазалар билдирилди.

Шу билан бирга, тадбирда Адлия вазирлиги томонидан яратилган “bolahuquqlari.uz” сайтидан келгусида боғча ёшидаги болаларга ҳуқуқий ва ахлоқий тарбия беришда кенг фойдаланишга келишиб олинди.

1 632
Муаттар Рўзибоева, ЎзА