ЎзА Ўзбек

02.06.2018 16:42 Чоп этиш версияси

Болаларга беринг дунёни!

Болаларга беринг дунёни!
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида 1 июнь–Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди.

Театрлаштирилган саҳна кўринишлари, болажонлар учун суюкли бўлган эртак ва мультфильм қаҳрамонларининг ташрифи ҳамда таниқли санъаткорларнинг мусиқали чиқишлари мурғак қалб эгаларида катта қизиқиш уйғотди.

– Бундай байрам дастурларини ташкиллаштиришдан мақсад болажонларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишига муносиб ҳисса қўшишдан иборат, – дейди Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Фаррух Юнусов.

Дарҳақиқат, фарзанд тарбиясида санъатнинг ўрни беқиёсдир. Зеро мусиқа орқали кичкинтойларнинг кўнглига йўл топиш, унга садоқат, меҳр-шафқат ва ватанпарварлик каби эзгу туйғулар уруғини санчиш мумкин.

Файёз Ачилов, ЎзА
13 712