Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 12:45 Чоп этиш версияси

Болалар жарроҳлигида замонавий амалиёт

Болалар жарроҳлигида замонавий амалиёт Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббий марказида «Болалар кичик инвазив (кесма) жарроҳлиги асослари» мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германия Федератив Республикасининг молиявий ҳамкорлиги доирасидаги «Репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни яхшилаш» дастури асосида қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтказилган амалий тадбирда германиялик профессор Салмаи Туриал иштирок этди.

—Ўзбекистон тиббиёти жадал ривожланаётганига гувоҳ бўлмоқдаман, - дейди профессор С.Туриал. — Бу фикрни шифо масканларида яратилган шароитлар ҳам исботлайди. Бугунги кунда болалар жарроҳлигида кичик инвазив жарроҳлик кенг оммалашмоқда. Ушбу усулларни юртингизда ҳам кенг жорий этиш беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни кафолатлайди. Ўзбекистонлик ҳамкасблар биланўтган тўрт кунлик амалий семинар ғоят фойдали бўлди.

Профессор Салмаи Туриал семинарнинг амалий жараёнларида бир нечта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
1 735






Все о погоде - Pogoda.uz