ЎзА Ўзбек

12.07.2018 20:03 Чоп этиш версияси

Болалар ва ёшлар истироҳат боғи

Болалар ва ёшлар истироҳат боғи Жиззах шаҳрида собиқ аквапарк ўрнида барпо этилган янги болалар ва ёшлар истироҳат боғи фойдаланишга топширилди.

Боғда дам олувчилар учун барча қулайликлар яратилган. Замонавий 12 аттракцион, баландлиги 50 метрли карусель, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш шохобчалари, очиқ бассейн аҳоли хизматида.

– Оромгоҳни барпо этишга 24 миллиард сўм банк кредити, 7 миллиард сўм айланма маблағимиз сарф этилди, – дейди истироҳат боғи директори Дилшод Мусаев. – Боғни реконструкция қилишда соҳадаги энг сўнгги лойиҳалардан фойдаландик. Шаҳарнинг баҳаво, салқин ҳудудида барпо этилган боғимизда ҳамшаҳарлар, айниқса, ёшлар ва болаларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликлар яратилган.

Боғ очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган болаларга эсдалик совғалари топширилди.

4.JPG

9.jpg

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА
9 520