Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2018 14:25 Чоп этиш версияси

Болалар учун саргузашт китоб

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тошкентдаги Гёте институти билан ҳамкорликда “Асалари Мая саргузаштлари” деб номланган китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Немис ёзувчиси Вальдемар Бонзельснинг 1912 йилда ёзилган ушбу саргузашт асари ҳозирга қадар қирқдан зиёд давлатда чоп этилган. Шу асосда ишланган мультфильмни кичкинтойлар севиб томоша қилади.

Китобда Мая исмли асаларининг бошидан ўтказганлари, унинг зукколиги, топқирлиги, ўзини тутиши, мушкул вазиятлардан чиқиб кета олиш маҳорати, тўғрисўзлиги, меҳрибонлиги, ростгўйлиги билан боғлиқ воқеалар баён этилган.

М.Акбаров томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ушбу китоб республикамиздаги умумтаълим мактаблари ҳамда болалар кутубхоналарига тарқатилади.

Барно Мелиқулова, ЎзА
13 775