Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 16:50 Чоп этиш версияси

Болалар учун хайрия концерти ташкил этилди

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 23-сонли Меҳрибонлик уйида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Намунали кўргазмали оркестри томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан хайрия концерти ташкил этилди.

1 июнь санасида болалар манфаатлари, ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, уларга нисбатан ҳар қандай зўравонликка барҳам беришга оид тадбирлар ташкил этилиши билан бир қаторда, болаларнинг кўнглини шод этишга қаратилган байрам ва сайллар ташкил этилади.

Болаларга меҳр улашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда янграган куй-қўшиқлар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Нурилло Насриев, ЎзА
4 907