Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 14:58 Чоп этиш версияси

Болалар меҳр ва эътиборда улғаймоқда

Болалар меҳр ва эътиборда улғаймоқда Пойтахтимиздаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган Республика ўрта махсус, касб-ҳунар коллежи спорт мажмуасида жисмоний имконияти чекланган болалар ўртасида спорт ўйинлари ўтказилди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил қилинди.

– Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Мурувват уйларида мингдан ортиқ ногирон болалар давлат таъминотига олинган. Уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва тиклаш мақсадида спорт мусобақаларининг тизимли ўтказилиши яхши самара беради, – дейди жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов. –Бугунги тадбирнинг Халқаро болалар кунида ўтказилиши иштирокчиларга завқ бағишлаб, уларни янги марралар сари чорламоқда.

Бу йилги мусобақада Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги Мурувват уйларида тарбияланаётган 100 га яқин ўғил-қиз мини-футбол ва эстафета баҳсларида иштирок этди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Таниқли хонандалар томонидан ижро этилган қўшиқлар қалбларга қувонч олиб кирди.

11.jpg

20.jpg

24.jpg



Жавоҳир Тошхўжаев, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
5 444