Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

07.09.2018 18:37 Чоп этиш версияси

Бола азиз, одоби ундан азиз

Бола азиз, одоби ундан азиз
Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ўтказилган давра суҳбати таълим муассасаларида зўравонликнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик мулоқотини ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзусига бағишланди.

Таъкидландики, ёш авлод тарбияси йўлида амалга оширилаётган ишларда давлат ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ва оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.

6.JPG

Дунёда ўсмирлар тенгдошларининг таҳқирлаши ва зўравонлигига дучор бўлаётгани ҳақида маълумот берилди. Албатта, бундай нохуш ҳолатлар ўқувчиларнинг пухта билим олиши ва ҳаётда ўз ўрнини эгаллашига салбий таъсир этади.

– Ўсмирлар зўравонлигига қарши чоралар кўриш барча мамлакатларда долзарб масалага айланмоқда, – деди ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари С.Грауманн. – Бу вазиятга қарши курашиш учун ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозим. Ташкилотимиз ҳамкорлар ёрдамида мактаблардаги зўравонликка барҳам бериш учун ўқувчиларни ҳимоя қилишга доир қонун ва тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш, маҳаллалар ва оилалар ҳамкорлигини кучайтириш каби чораларни кўришни таклиф этади.

Иштирокчилар мавзу доирасида таклиф, муносабат ва мулоҳазаларини билдирди.

Насиба Зиёдуллаева, Отабек Мирсоатов (сурат) ЎзА