Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.09.2017 15:28 Чоп этиш версияси

Боғларда байрам шукуҳи

Боғларда байрам шукуҳи Энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик шодиёналари юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ички ишлар вазирлиги, Олмазор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” номли тадбир ҳам ана шу қутлуғ санага бағишланди.

Тадбирда биз учун азиз бўлган улуғ байрамни муносиб ўтказишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

– Боғдаги байрамона шукуҳ, намойиш этилаётган концерт дастурлари, кўнгилочар томошалар кайфиятимизни янада кўтарди, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Гўзал Саидова. – Мана шундай тинч ва осуда юртда яшаётганимиз сабабли биз, ёшлар соғлом, эркин ва илмли бўлиб вояга етмоқдамиз. Бизга шу имкониятларни берган истиқлолимизни ҳар куни байрам қилсак арзийди.

Боғ ичида ташкил этилган ижодий майдончаларда намойиш этилаётган ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар гулдастаси, “Қалдирғоч” рақс дастаси дастури, ўзбек миллий мумтоз наволари ҳамда “Бибихоним” спектакли йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Гулноза Бобоева, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
2 335






Все о погоде - Pogoda.uz