Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.06.2018 16:20 Чоп этиш версияси

Боғчаларда ота-оналардан пул йиғиш тақиқланган эдику?

Боғчаларда ота-оналардан пул йиғиш тақиқланган эдику?
Хўш, унда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан нега бу борада лойиҳа ишлаб чиқилди?

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида шу кунларда ижтимоий тармоқларда ва турли электрон оммавий ахборот воситаларида боғчаларда болалар ота-оналаридан пул йиғиш қатъиян тақиқланади, деган мазмундаги хабарга муносабат билдирилди. 

Юқорида назарда тутилган хабарларнинг тарқалиши “Мактабгача таълим муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳасининг муҳокамага қўйилиши билан боғлиқ.

Аслида бу талаб Адлия вазирлигида 2012 йил 3 июлда 2377-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомда ҳам мавжуд.

Хусусан, низомга мувофиқ таълим муассасасида ўқувчилар (тарбияланувчилар) ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан таълим муассасаси раҳбарияти ва бошқа ходимлари (синф раҳбарлари, ўқитувчилар, тарбиячи, тарбиячи-ёрдамчилар ва тўгарак раҳбарлари) томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

Демак, ҳозирда нафақат боғчаларда балки мактабларда ҳам ота-оналардан пул йиғиш тақиқланган.

Хўш, унда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан нега бу лойиҳа ишлаб чиқилди?

Маълумки, Президент қарорига мувофиқ мактабгача таълим муассасалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигига ўтказилган. 

Шу муносабат билан илгари Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим ҳужжатларнинг мактабгача таълим муассасаларига тегишли қисми Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиб, зарур деб ҳисобланганлари қайтадан қабул қилинмоқда. 

Бу ҳолат давлат ташкилотларининг ташкил (қайта ташкил) этилишида кузатиладиган стандарт жараён ҳисобланиб, моҳиятан янги қонун ҳужжатларини қабул қилинишини назарда тутмайди.

ЎзА
2 465