Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 16:13 Чоп этиш версияси

Боғчалар сони кўпаяди

Боғчалар сони кўпаяди Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги “Сарбозор” маҳалла фуқаролар йиғинида 115 ўринли боғчанинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда вилоят ва туман ҳокимликлари масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этди.

Барча замонавий шароитлар яратилган “Юлдузча” номли мактабгача таълим муассасасининг қурилиш-монтаж ишларига 2 миллиард сўм маблағ сарфланди. 

9 (1).JPG

Маълумотларга қараганда, тумандаги 41 маҳалланинг 30 тасида мактабгача таълим муассасаси қурилмаган. Ҳудуддаги 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган 6 минг 500 нафардан ортиқ болажоннинг атиги 912 нафари мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Бу ҳудуддаги мактабгача таълим тизимида амалга ошириладиган ишларнинг нечоғлик долзарблигини кўрсатмоқда. 

11.JPG

Жорий йилда вилоятда 127 янги боғча фаолияти йўлга қўйилиб, 2021 йилга қадар ўртача 3 минг нафар бола мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиниши режалаштирилган. 

10.JPG

– Вилоятда 2018 йил якунига қадар 1000 ўринли яна 10 хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади, – дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Д.Тиловова. – Қолаверса, иккита мактабгача таълим муассасамизда реконструкция ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида ҳудуддаги болажонларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамрови 30 фоиздан ошади.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
9 086