Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

08.08.2018 14:19 Чоп этиш версияси

Болаларини боғчага олиб келиш ва олиб кетиши лозим бўлган шахслар тоифаси кенгайтирилди

Болаларини боғчага олиб келиш ва олиб кетиши лозим бўлган шахслар тоифаси кенгайтирилди
Илгариги тартибга кўра, тарбияланувчининг ота-онаси ва унинг ўрнини босувчи шахсларгина болани боғчага олиб келиб, ундан олиб кетиш ҳуқуқига эга эди. 

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Ўзгартириш билан тарбияланувчини боғчага олиб келиши ва олиб кетиши лозим бўлган шахслар тоифаси кенгайтирилди.

Илгариги тартибга кўра, тарбияланувчининг ота-онаси ва унинг ўрнини босувчи шахсларгина болани боғчага олиб келиб, ундан олиб кетиш ҳуқуқига эга эди. 

Ушбу тоифага эндиликда улар билан бир қаторда ота-онанинг вояга етган фарзандлари, боланинг бобоси, бувиси ёки ота-она томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган вакил ҳам киритилди.

ЎзА