ЎзА Ўзбек

30.07.2018 11:19 Чоп этиш версияси

“Боғбон”нинг қинғир иши фош бўлди

“Боғбон”нинг қинғир иши фош бўлди
Самарқанд тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи 60 ёшни қоралаган фуқаро хонадонида холислар иштирокида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Давлат божхона қўмитасининг расмий сайтида келтирилишича, Самарқанд вилояти божхоначилари ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи 60 ёшни қоралаган фуқаро хонадонида холислар иштирокида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Унда хизмат ити ёрдамида хонадондан яшил рангли, ўткир ҳидли, ҳўл ҳолдаги соф оғирлиги 2 килограмм 68 грамни ташкил этувчи “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ва қуруқ ҳолда ўзига хос ўткир ҳидли умумий соф оғирлиги 77,94 грамм “марихуана”гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Дастлабки суриштирув жараёнида маълум бўлишича, фуқаро М.М. “ажал” уруғларини баҳор ойларида ўзи яшаш хонадонига экиб, парвариш қилганлиги маълум бўлди. Тадбирга жалб этилган мутахассислар ҳам ушбу гиёҳвандлик ўсимликлари махсус парвариш қилинганини тасдиқлади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА
4 724