ЎзА Ўзбек

29.03.2020 Чоп этиш версияси

БМТ Нью-Йоркдаги тиббиёт муассасаларига 250 минг дона тиббий ниқоб тақдим этади

БМТ Нью-Йоркдаги тиббиёт муассасаларига 250 минг дона тиббий ниқоб тақдим этади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари Нью-Йорк мэрига 250 минг дона тиббий ниқобни тақдим этади, ушбу ниқоблар шаҳардаги тиббиёт муассасаларига тарқатилади.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш нью-йорклик шифокорларга ўз бирдамлигини изҳор қилган. Эслатиб ўтамиз, БМТ штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган.

Ҳозирги кунда АҚШнинг йирик мегаполисида коронавирус инфекцияси кенг тарқалди: ўн минглаб нью-йоркликлар ушбу вирусни юқтириб олган, юзлаб инсон вафот этди. Кўплаб шифохоналар беморлар билан тўла. 

“Мен Қўшма Штатлар элчиси Келли Крафт билан биргаликда АҚШга 250 минг дона ҳимоя ниқобларини тақдим этамиз, ушбу ниқоблар ҳозирги кунда Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дўконларида жойлашган”, – деб қайд этди БМТ Бош котиби.

Гутерришнинг сўзларига кўра, ниқоблар “шаҳарнинг барча бешта туманида вирусга қарши тинмай курашиб, фидокорлик ва матонат кўрсатаётган” шифокорларга берилади. “Умид қиламанки, биз шу орқали инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз”, – деб қайд этган у.

899
ЎзА