Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тизимли ва босқичма босқич имплементация қилишнинг ўзбек модели шаклланди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида 70 дан зиёд халқаро ҳужжатга, шу жумладан, БМТнинг 6 та асосий шартномаси ва 4 та Факультатив протоколига қўшилган ва уларнинг бажарилиши юзасидан миллий маърузалар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳамда шартномавий қўмиталарига доимий равишда тақдим этиб бормоқда.

Илк бора Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Халқаро ишлар ва парламентлараро қўмитаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бешинчи даврий ҳисоботини кўриб чиқилиши якунларига бағишланган Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ҳисоботи юзасидан парламент эшитуви видеоконференция тарзида ўтказилди.

Эшитувда делегация аъзолари Женева конференциясидаги тассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Йиғилишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов олиб борди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий Суд, Бош прокуратура, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси вакиллари, Болалар омбудсмани ва Бизнес омбудсмани, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси, ЕХҲТнинг лойиҳалари бўйича координатори, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, халқаро ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Парламент эшитувида таъкидланганидек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасида сўнгги йилда Ўзбекистонда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар юқори баҳоланган. Қўмита жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга жалб этишни бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида фуқаролик жамияти институтларининг аҳамиятини янада кўтаришни ижобий қабул қилган. Айниқса, Ўзбекистон томонидан ҳисобот даврида фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар соҳасида қонунчилик ва институционал чоралари кўрилаётгани, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро-ҳуқуқий мезонлар Ўзбекистоннинг миллий қонунчилигига тизимли жорий этилаётгани ҳар томонлама маъқулланди.

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун, тегишли Давлат дастури қабул қилингани бунинг амалий ифодасидир. Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш йўналишида Стамбул ҳаракатлар режаси доирасида иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотида фаол қатнашмоқда.

Йиғилишда шулар билан бир қаторда, Ўзбекистонда пенитенциар тизимини ислоҳ қилиш, яраштирув институтини жорий этиш, озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида собиқ маҳкумларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, энг муҳими, Жаслиқдаги жазони ижро этиш махсус колониясининг ёпилиши Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита томонидан юқори баҳолангани алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Бешинчи даврий ҳисоботда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, гендер тенглиги соҳасида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш йўналишида Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг олдинги тавсиялари Ўзбекистон томонидан ижроси таъминланганлиги катта ютуқ, деб эътироф этилган.

Видеоконференция иштирокчилари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси томонидан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бешинчи даврий ҳисоботини батафсил кўриб чиқишди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг тавсиялари асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро шартномани ратификация қилиш, мунтазам равишда жамоатчиликка кенг ахборот бериш, БМТнинг тегишли тузилмаларига етказиш борасида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг юксак эътирофи