Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2018 17:43 Чоп этиш версияси

Блокчейн ва криптовалюта Ўзбекистонга кириб келмоқда! Сиз бундан моддий манфаат кўришингиз мумкин

Блокчейн ва криптовалюта Ўзбекистонга кириб келмоқда! Сиз бундан моддий манфаат кўришингиз мумкин Ўзбекистон биринчилардан бўлиб Марказий Осиё мамлакатлари орасида Блокчейн технологиясини қонунийлаштирмоқда. Бундай замонавий, инновацион технологияларни жорий қилиш келажак учун улкан замин яратади.

Ҳозирги кунда интернет тармоғи бизга улкан имкониятларни яратмоқда. Блокчейн орқали онлайн ишлаш имконияти жуда кўп соҳаларга қўл келмоқда. Шу боис келажакда кўп соҳалар онлайн ҳолатда Блокчейин тармоғидан фойдаланиши мумкин. Эндиликда сиз ўзингизга қизиқ бўлган соҳада ишлаб пул топишингиз, ҳамфикрлар йиғишингиз учун ҳам имкониятга эга бўласиз. Аввалига Facebook, Instagram, YouTube, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларда шунчаки қизиқиш, вақт ўтказиш ва кўнгилхушлик учун маълумотлар жойлаган бўлсангиз, эндиликда бундай жойлаштиришлар учун Блокчейн тармоғидан рағбатлантирувчи пул мукофотларини олишингиз мумкин.

Буларга мисол сифатида steemit, golos.io, d.tube Блокчейн тармоқларини айтсак бўлади. Бундан ташқари, Блокчейн тармоқларини қўллаб-қувватлаб туриш мақсадида ўзингизга сервер ўрнатиб, хоҳлаган тармоғингизга қўшилишингиз, пул мукофотлари олсангиз бўлади. Блокчейн тармоғини ўзингизнинг техник имкониятларингиз билан қўллаб-қувватлашингиз “Майнинг” деб аталади, яъни тармоқдаги келишилган бир алгоритм билан текшириб, хавфсизлигини таъминлаб туриш “Майнинг” қилиш дейилади. Бу каби “Блокчейн”, “Майнинг”, “Айрдроп”, “Баунти” ва шу каби янги сўзлар, тушунчалар эндиликда ҳаётимизга жуда тезлик билан кириб келади.

Блокчейн соҳасини ҳозирданоқ мактаб фанларига киритиб бориш лозим, университетларда ўқитиб, ҳаётга татбиқ қилишимиз керак. Халқимизда Блокчейн тармоғида ишлаш, даромад қилиш, пул жалб қилиш, криптовалюталар билан ишлаш имкониятлари ҳақида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришимиз керак. Айниқса, криптовалюта биржалари билан ишлаш маданияти шакллантирилиши лозим. Валюта қора бозорини эндигина йўқотиб, унинг ноқонуний айланмалари билан курашаётган бир вазиятда, янги криптовалюталар бозорининг шаклланиши иқтисодиётимизга сезиларли таъсир этмай қолмайди.

Криптовалюта биржаларини тақиқлаш, тўсиқ қўйиш ёки сунъий йўллар билан чегаралаш Блокчейин соҳасининг ривожига таъсир қилади. Бундай камчиликларнинг олдини олиш учун Давлат ўзининг криптовалюта фондини шакллантириб, халқ билан биргаликда инвестиция қилиш ва уни бошқаришни йўлга қўйиши лозим. Ўзбекистон фуқаролари ва ёшлари ҳам криптовалюталарга инвестиция қилиш ва уларни бошқариш билимини, маданиятини ошириб, глобал Блокчейин оламида ўз ўрнини эгаллашига имкон мавжуд.

ЎзА
7 037