Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.08.2018 09:00 Чоп этиш версияси

Биз коррупцияга қаршимиз!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан Ўрта Чирчиқ туманида “Биз коррупцияга қаршимиз!" мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Мулоқотда вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси масъуллари, имом-хатиблар, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мамлакатда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда коррупцияга қарши курашиш борасида вилоят прокуратураси ва адлия бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Қайд этилганидек, адлия ва прокуратура органлари ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланган. Уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслиги белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, бу орқали коррупциянинг олдини олиш бўйича партия ҳамда имом-хатиблар томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари таҳлил этилиб, галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

А.Худойқулов, ЎзА
5 534