ЎзА Ўзбек

26.02.2020 Чоп этиш версияси

Биз аҳил бўлиб, тинчликнинг қадрига етмоғимиз даркор

Биз аҳил бўлиб, тинчликнинг қадрига етмоғимиз даркор

Ўзбекистон шаҳарлари бутун дунёда Туркий дунёнинг қадимий ва муҳташам шаҳарлари сифатида шуҳрат қозонган. Барчамизга маълумки, ўзбеклар меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. “Нон шаҳри“ ҳисобланган Тошкентга бағишлаб кўплаб шеър ва достонлар битилган.

— Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақадаги беш мамлакатнинг қоқ марказида жойлашган ягона давлат бўлиб, ҳеч бир масала унинг иштирокисиз ҳал этилмайди, — дейди Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳусейн Гулиев. — Озарбайжон Ўзбекистоннинг Жануби-Кавказ минтақасидаги асосий ҳамкори ҳисобланади. 

photo5382011428740902028.jpg

Ўзбекистоннинг машҳур пойтахтида жойлашган Озарбайжон Республикасининг элчихонасида 2013 йилдан буён озар халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон миллий маданий маркази фаолият юритади.

Ҳайдар Алиев кўчасида жойлашган марказда ҳар ой муҳим тадбирлар ўтказиб келинади. Уларнинг асосий мақсадларидан бири туркий давлатлар халқлари ўртасидаги қардошлик ришталарини мустаҳкамлашдир.

photo5382011428740902030.jpg

“Eurasia Diary”нинг Марказий Осиё бўйича махсус мухбири Шуҳрат Саломов Барлоснинг таъкидлашича, Озарбайжоннинг Хўжали шаҳрида бегуноҳ ўлдирилган тинч аҳоли хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тоғли Қорабоғ уруши пайтида қуролланган террор натижасида озар миллатига мансуб 613 нафар тинч аҳоли, жумладан 106 нафар хотин-қиз, 63 та бола ва 70 та кекса ўлдирилган. 1275 нафар киши асирга олинган, 487 таси майиб қилинган. Уларнинг 76 таси бир ёшгача бўлган болалар эди. 

photo5382011428740902031.jpg

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар орасида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган турли мамлакатларнинг 15 нафардан зиёд Фавқулодда ва Мухтор элчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари, давлат арбоблари, олимлар, ёзувчилар, тадбиркорлар ҳамда Озарбайжон миллий маданий маркази томонидан ўтказиладиган барча тадбирларнинг доимий иштирокчилари — Марказий Осиё давлатларида истиқомат қилувчи озар миллатига мансуб кишилар бор эди. Бундан ташқари, тадбирга қўшни давлатлардаги юртдошларимиз ҳам ташриф буюрди.

photo5382166945211723089.jpg

Бегуноҳ қурбонлар хотирасига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.

— То тирик эканмиз, доим яхшилик қилишимиз керак, — дейди Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳусейн Гулиев. — Бу барчага қувонч бағишлайди. Ҳалок бўлганларни ёд этар эканмиз, тинчлик, озодликнинг қадрига кўпроқ етамиз, бунинг учун инсон ўз ҳаётини қурбон қилишга тайёр эканлигини янада теранроқ англаб етамиз.

1 234
ЎзА