Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 11:37 Чоп этиш версияси

Биткоин 6,6 минг долларга қимматлади

Биткоин 6,6 минг долларга қимматлади
Дунёнинг энг машҳур криптовалютаси биткоин 5 фоизга қимматлади. 

“CoinMarketCap” портали маълумотларига кўра криптовалюталар билан савдо қилувчи “Binance” биржасида биткоиннинг қиймати 6,64 минг долларгача етган.

Қайд этилишича, бошқа криптовалюталар қиймати ҳам ошиб бормоқда. Мисол учун “Ethereum” 7,29 (481,96 доллар), XRP 11,66 (0,51 доллар), “Bitcoin Cash” 11,33 (813,11 доллар) фоизга қимматлаган. Айни вақтда криптовалюталар бозори сармояси 275,52 миллиард долларга етган бўлиб, бунда биткоиннинг ўртача улуши 41,4 фоизга тўғри келмоқда. 

“Fundstrat Global Research” таҳлилчиси Том Ли прогонозига кўра, биткоиннинг қиймати бундан кейин ҳам юқорилашда давом этади, ҳатто жорий йил ниҳоясига бориб 25 минг долларгача етиши мумкин. Бошқа таҳлилчилар эса етарли бошқарилмаётган криптовлюталар бозорининг айни вазияти янги инвесторларнинг келиб қўшилишига йўл бермайди, деб ҳисобламоқда. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 234