ЎзА Ўзбек

08.07.2018 08:12 Чоп этиш версияси

Битирувчиларнинг 80 фоизи иш ўрнига эга

Битирувчиларнинг 80 фоизи иш ўрнига эга
Жорий йилда Тошкент давлат аграр университетини 16та бакалавр таълим йўналиши бўйича 1360 нафар, 20та магистратура мутахассислиги бўйича 95 нафар битирувчи тамомлади. Энг қувонарлиси, бу битирувчиларнинг барчаси шартнома асосида ишга жойлаштирилган бўлаб, уларнинг қарийб 80 фоизи қишлоқ хўжалик соҳасида фаолият юритишлари таъминланди.

Бундай натижага қандай эришилди? 

Бу ҳақида Тошкент давлат аграр университетида бўлиб ўтган “Битирувчи-2018” тантанали тақдирлаш маросимида маълум қилинди.

– Университетимизда Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий макази билан ҳамкорликда битирувчилар учун “Бизнес режа тузиш” ўқув-семинар тренинг курслари ташкил этилди, – дейди Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Сулаймонов. – Тренинг якунлари бўйича минг нафардан кўпроқ талабага қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз мутахассисликларига қўшимча тарзда ўзлари қизиққан соҳалар бўйича сертификат топширилди. Бу сертификатлар ёрдамида битирувчи талабалар “Ўсимликлар клиникаси”, “Лимон кўчатини етиштириш”, “Интинсив боғдорчиликни ташкил этиш”, “Асаларичилик фаолиятини йўлга қўйиш”, “Балиқчилик махсулотларини ишлаб чиқариш”, “Иссиқхоналарда сервис хизмат кўрсатиш”, “Биогумус ишлаб чиқариш” каби элликдан зиёд соҳада тадбиркорлик қилишлари мумкин.

01.JPG

Тадбирда 4 йил мобайнида ўзининг аъло баҳолари ва намунали ҳулқи билан бошқа талабаларга ўрнак бўлган бир гуруҳ талабалар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. 

Ўсимликлар ҳимояси ва агрокимё факультети битирувчиси, Беруний стипендияси соҳибаси Шоҳиста Юлдашева, “Тафаккур синовлари” Республика кўрик-танлови ғолибаси Гулруҳ Ёдгорова шулар сирасидандир. 

ЎзА
14 835