ЎзА Ўзбек

15.02.2020 Чоп этиш версияси

Битирувчилар учун меҳнат ярмаркаси

Битирувчилар учун меҳнат ярмаркаси

Мамлакатимизда ёшлар муаммоларига, хусусан, уларнинг иш билан бандлигига катта эътибор қаратилмоқда. Олий таълим муассасаларида ҳам меҳнат бозорига биринчи марта кириб бораётган ёшларни ишга жойлаштириш масаласига энг устувор вазифа деб қаралади.

Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда асосий иш берувчилар ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада 100 дан ортиқ бошқа корхона, ташкилотлар, тижорат банклари, суғурта компаниялари, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари, уюшмалар ҳам иштирок этди.

photo_2020-02-15_14-10-26.jpg

“Ўзсаноатқурилиш банк“ бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов, Молия вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи Ботир Нурматов, Солиқ қўмитаси ходимлар билан ишлаш бўйича бўлим бошлиғи Фазлиддин Сайдалиев, Ипотека банк стратегик ривожлантириш департаменти бошлиғи Тоҳиржон Раҳмонов битирувчи босқич талабаларига кадрлар масаласида бугунги куннинг талаби ва ишга жойлашишдаги асосий талаблар ҳақида маълумот берди.

Институтда фаолият юритаётган 6 та факультет тасарруфида жорий йилда 968 дан ортиқ талаба ўқишни тамомлаб турли иқтисодиёт тармоқларида ўз меҳнат фаолиятларини олиб боришга тайёр.

Тадбирда битирувчи талабалар ўзларига керакли маълумотларга эга бўлди.

photo_2020-02-15_14-10-24.jpg

2 143
ЎзА