Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 20:20 Чоп этиш версияси

Битирувчилар бандлиги таъминланди

 Битирувчилар бандлиги таъминланди
Тошкент темир йўл муҳандислари институтида “Битирувчи – 2018” тадбири ўтказилди. Унда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вакиллари, професссор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

IMG_9844.JPG

Университетни бу йил бакалавриат таълим йўналишида 1017 нафар, магистратура мутахассислиги бўйича 66 нафар битирувчи тамомлади.

295b8377-8903-460e-aa92-1c40c08a06dc.jpg

Маълумотларга кўра, 2017-2018 ўқув йили давомида битирувчи бакалавр ва магистрларни таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш бўйича тадбирлар ташкил этилган. Тақсимот комиссияси томонидан олиб борилган саралаш ишлари якунига кўра, битирувчиларнинг 100 фоизи "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва унинг тасарруфидаги корхона ва тизим бирликларига ишга тақсимланди.

Тадбир давомида битирувчи талабаларга профессор-ўқитувчилар томонидан дипломлар топширилди.


Г. Бобоева, ЎзА
5 449