ЎзА Ўзбек

02.06.2020 Чоп этиш версияси

"Бисёр"да ўғриликлар бисёр экан

"Бисёр"да ўғриликлар бисёр экан

Маълумки, тегишли органлар томонидан мунтазам равишда электр энергияси, табиий газ тармоқларидан фақат қонуний фойдаланиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот тадбиралари ўтказиб келинмоқда. Бироқ, олиб борилаётган бу каби тушунтиришларга қарамай, айрим истеъмолчиларнинг тармоқлардан ноқонуний йўллар орқали фойдаланиши ҳамон учраб турибди.

Жумладан, Бюронинг вилоят бошқармаси тезкор шўъбаси ходимлари томонидан Наманган шаҳрида жойлашган “Бисёр миллий таомлари” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли умумий овқатланиш шохобчасидаги тармоқлари кўздан кечиралди. Синчковлик билан ходимларда шубҳа уйғотган тармоқлар кўрилганда антиқа ҳолатга дуч келинди. Яъни, ошхонада электр ҳисоблагичдан ташқари бир қарашда аниқлаб бўлмайдиган тармоқлар тортилиб, ҳисоблагичсиз 200/5 ток трансформатор ўрнатиб, фойдланиб келинган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнма расмийлаштирилиб, тармоқдан вақтинча ажратилди.

Таъминотчи корхона томонидан қайта ҳисоб китоб қилинганда 294105 кВт соат зарар етказгани маълум бўлди. Энди “ҳеч ким кўрмайди” дея тармоқлардан яширин фойдаланилган ошхона 132.347.250 сўм миқдорида етказилган зарар суммасини тўлайдиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди.

5 570
ЎзА