ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

Биринчи қуёш электр станцияси қайси давлатда қурилган?

Биринчи қуёш электр станцияси қайси давлатда қурилган?

Дунё бўйича оммалашган қуёш электр станциялари қурилишининг ҳам ўз тарихи бор.

Маълумотларга кўра, 1913 йилда илк қуёш электр станцияси Мисрда қурилган. У Миср пойтахти – Қоҳирадан 25 километр узоқликда, Маади шаҳри яқинида қад ростлаган.

Бу янгиликнинг “асосчиси америкалик муҳандис Фрэнк Шуман бўлган. Станцияда 60 от кучи қувватини бера оладиган, силлиқланган пўлатдан ясалган кўзгудан фойдаланилган, бу қувват буғ двигателини ҳаракатланиши учун етарли эди. 

Бироқ Биринчи жаҳон уруши бошланиб, ушбу ҳудуддаги нотинчлик туфайли электр станцияси ташландиқ ҳолга келиб қолди. Кейинчалик энергия манбаи сифатида нефть самаралироқ, деб топилди. Навбатдаги йирик қуёш электр станцияси Мисрда нақд 100 йилдан кейингина пайдо бўлди. 

2019 йили Шарм-аш-Шайҳда қуёш электр станцияси қурилди ва у Мисрнинг ушбу ҳудудидаги йирик яхлит гелиоқурилмалар тармоғида биринчиси бўлди. 

Қуёш электр станцияси қуввати 5 МВтни ташкил этади ва у таҳминан 2 минг аҳоли уйларини электр энергияси билан таъминлай олади, шу билан бирга у карбонад ангидрид гази ажралмасини йилига 3,5 минг тоннагача қисқартиради. Келажакда барча гелиоқурилмалар мажмуаси 40 МВт электр энергияси ишлаб чиқариши режалаштирилган.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

8 800
ЎзА