Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

30.08.2018 17:18 Чоп этиш версияси

Биринчи Президентимиз вақт кўзгусида

Биринчи Президентимиз вақт кўзгусида Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Қурбонбоевнинг шу номдаги фотокўргазмаси иш бошлади.

Унда сўзга чиққан Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш йўлида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этди.

Суратларда Ислом Каримовнинг маънавий дунёси, кечинмалари, ўй-орзулари, ҳаётининг қувончли дақиқалари, қалбини бир он ҳам тарк этмаган она юрти ва Ўзбекистон халқига бўлган севгиси акс эттирилган.

Фотокўргазма 30 сентябрга қадар давом этади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 585