ЎзА Ўзбек

03.05.2018 23:53 Чоп этиш версияси

Биринчи марта биринчи ўрин

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармасининг терма жамоаси Термиз шаҳрида ўтказилган “Ўт ўчириш амалий спорти” мусобақасида 15 жамоа ўртасида биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақа тўртта босқичдан, яъни 4х100 метрга ўт ўчириш эстафетаси, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, нарвон билан объектнинг тўртинчи қаватига кўтарилиш, жанговор ёйилиш шартлари бўйича ўтказилди.

Қорақалпоғистонлик ўт ўчирувчилар Ўзбекистон Республикаси миқёсида ўтказилаётган шу каби мусобақада биринчи марта биринчи ўринга лойиқ деб топилди.

А.Насирлаев, ЎзА
15 247