ЎзА Ўзбек

02.09.2018 15:45 Чоп этиш версияси

Биринчи босқич курсантлар қасамёд қабул қилди

Биринчи босқич курсантлар қасамёд қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида биринчи босқич курсантларининг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

IMG_20180902_154839_416.jpg

Унда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, курсантларнинг ота-оналари ва яқинлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

IMG_20180902_154840_846.jpg

Тадбирда сўзга чиққанлар институтнинг биринчи босқичига қабул қилинган курсантларни қасамёд қабул қилганликлари муносабати билан табриклаб, уларга ўзининг самимий ва эзгу ниятларини изҳор этди. Уларни тиришқоқлик ва қатъият билан билим олишга, амалий кўникмаларни ўзлаштиришга, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан оқилона ва унумли фойдаланишга чақирди.

Яратувчанлик ва илмий изланишлар, янги ташаббус ва ғоялар билан яшаш бугунги ёш авлоднинг асосий вазифаси эканлигини қайд этиб, замон билан ҳамнафас ва давр талабларига мос изланишда бўлишга, илм-фан чўққиларини пухта эгаллаш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар этишга ундади.

– Мен болалигимдан ички ишлар органларида хизмат қилишни орзу қилардим, – дейди институтнинг биринчи босқич курсанти Бегижон Дўсимов. – Мана бугун ушбу орзуимга етишдим. Ватанимиз, халқимиз, барча фуқароларимизнинг осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш учун бор куч-ғайратимни аямай хизмат қилишга тантанали қасамёд қилдим. Бу ҳаётимдаги энг қувончли ва унутилмас дамларимдан бири бўлди. Институтда билимларни ва амалий кўникмаларни астойдил ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Ушбу машаққатли, аммо шарафли соҳанинг сир-асрорларини устозларимдан қунт билан ўрганишга ваъда бераман.

Шундан сўнг институтнинг юқори босқичларида аъло баҳоларда ўқиётган ва жамоат ишларида ўрнак бўлаётган 4 нафар “Вазир стипендиантлари”га фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.

Н.Насриев, ЎзА
4 294