ЎзА Ўзбек

02.07.2020 Чоп этиш версияси

Бир сигирдан 30 литргача сут олинмоқда

Бир сигирдан 30 литргача сут олинмоқда

Ромитан туманидаги «Озод» қорамолчилик-наслчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалигига Германиядан 115 бош зотли қорамол олиб келинди.

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги «Озод» қорамолчилик-наслчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалигида айни пайтда 317 бош наслли қорамол бўлиб, шундан 197 бош соғин сигир парваришланмоқда.

Хўжалик чорвачиликни ривожлантириш давлат дастурига киритилган. Яқинда хўжаликка Германия давлатидан 115 бош зотли қорамол олиб келинди. Лойиҳа қиймати 5,5 миллиард сўм бўлиб, 3,5 миллиард сўм банк кредити ҳисобидан амалга оширилди. Йил охиригача яна 350 бош наслли қорамол олиб келиш режалаштирилган. Айни пайтда хўжаликда 15 нафар ёшлар иш билан таъминланган.

photo_2020-07-02_18-19-40.jpg

photo_2020-07-02_18-19-36.jpg

– Туманда 3 та яъни «Озод», «Ҳамро Тўхта», «Чўпон ота» фермер хўжаликлари чорвачиликни ривожлантириш давлат дастурига киритилган, – дейди туман «Чорванасл» маркази вакили Наим Нажмиддинов. – Юқоридаги хўжаликлар ҳукумат томонидан берилган имтиёзли кредит ҳамда субсидиядан фойдаланган ҳолда четдан наслли молларни олиб келиб хўжалигини кенгайтириш имконига эга. 

Мақсад олиб келинган зотли қорамолларнинг бузоқларини аҳолига сотиб, наслчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйишдир. Авваллари жайдари моллардан 4-5 литр сут соғилган бўлса, айни пайтда четдан олиб келинган зотдор моллардан 25-30 литргача сут соғиб олинмоқда. Шунингдек, молларимиз сунъий қочириш йўли орқали кўпаймоқда.

Шунингдек, туманда жорий йилда 3 та йирик сут ишлаб чиқариш ва бўрдоқичилик комплекси ишга тушган бўлса 2021 йилда 4 та ана шундай комплекс ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

3 731
Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА