ЎзА Ўзбек

02.03.2020 Чоп этиш версияси

“Бир миллион дарахт” акциясида аҳоли фаол иштирок этди

“Бир миллион дарахт” акциясида аҳоли фаол иштирок этди

Халқимизда яхшидан боғ қолар, деган ажойиб нақл бор. Ана шу эзгу ният айтилган нақлга амал қилган сирдарёликлар ўтган шанба ва якшанба кунлари “Бир миллион дарахт” шиори остида ўтказилган кўчат экиш лойиҳасида фаол иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган мазкур лойиҳада вилоятдаги барча бошқарма, корхона, ташкилот, муассаса, давлат ва нодавлат идораларнинг ишчи-хизматчилари, фидоий ёшлар ихтиёрий равишда қатнашди.

1 миллион дарахт-17.jpg

1 миллион дарахт-18.jpg

Ушбу “Бир миллион дарахт” шиори остида кўчат экиш лойиҳасини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳудудни экологик ҳолатини янада яхшилаш, атроф-муҳитни манзарали ва мевали дарахт кўчатлари билан бойитишдан иборат.

Акция давомида вилоятнинг турли қисмларида арча, қарағай, терак каби манзарали, олма, анор, ўрик ва бошқа мевали дарахт ҳамда турли-туман гул кўчатлари экилди.

1 миллион дарахь-12.jpg

1 миллион дарахь-13.jpg

2 кун давомида вилоятнинг барча туман, шаҳар, маҳалла ва қишлоқларида ўтган ҳашарда 100 мингга яқин ҳашарчилар иштирок этди. Ҳашар уюштирилган ҳар бир нуқтада дошқозонларда ош дамланиб, ҳашарчиларга тортилди.

1 615
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА