ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Бир кунда 5 минг дона ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилди

Бир кунда 5 минг дона ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилди

Бутун дунёга хавф солаётган коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг энг оддий чораларидан бири тиббий ниқоблардан фойдаланишдир.

Юртимизда карантин ҳолатида ҳар бир фуқаро саломатлигига икки карра кўпроқ эътибор қаратилган ҳолда тиббий ниқоблардан фойдаланиш қонунан белгилаб қўйилди.

Ана шу мақсадда Урганч шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.

photo_2020-03-26_18-53-57.jpg

Хусусан, Урганч шаҳар ҳокимлиги “Коронавирус инфекциясининг Урганч шаҳар ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш“ бўйича махсус комиссия аъзолари билан биргаликда шаҳарнинг барча маҳаллалари ва марказий деҳқон бозори ҳудудида бир кунда аҳолига 5 минг дона бир марталик тиббий ниқобни бепул тарқатмоқда.

Комиссия аъзолари фуқароларга карантин жараёнларида амал қилиш учун йўриқномалар бериб, вирусни юқтириб олмаслик учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия қилинаётган гигиена қоидаларига амал қилиш бўйича тарқатма материаллар ҳам тарқатмоқда.

523
Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА