Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.11.2017 19:38 Чоп этиш версияси

Бир гуруҳ фаол ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзолик гувоҳномаси тантанали топширилди

Бир гуруҳ фаол ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзолик гувоҳномаси тантанали топширилди Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учтепа тумани кенгаши томонидан бир гуруҳ фаол ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзолик гувоҳномаси тантанали топширилди.

Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони асосида навқирон авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдоди ва салоҳиятини юзага чиқариш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу тузилма ёшларни ягона мақсад йўлида бирлаштиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Жорий йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида 15 нодавлат нотижорат жамоат ташкилоти фаолият юрита бошлади, йил охиригача улар 30 тага етказилади. Олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар Ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ҳолда ўз фаоллигини намойиш этиб, ўзлаштириш даражаси 85 фоиздан ошса, контракт тўловининг 30-40 фоизи тўлаб берилади.

Ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича тизим яратилди.

– Юртимизда биз, ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва билдирилаётган ишончни оқлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир, – дейди Учтепа тумани 109-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Исмоил Юсупов. – Ёшлар иттифоқига аъзолик менга катта масъулият юклайди.

Ана шундай тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Миробод, Яккасарой туман кенгашлари томонидан ҳам ўтказилди.

– Мамлакатимизда таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, ёшларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштирокини фаоллаштириш, ўқувчиларнинг бўш вақтини фойдали ва мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Тошкент тижорат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг бошланғич ташкилот етакчиси Зулфия Исроилова. – Айниқса, кўплаб интеллектуал ва спорт тадбирлари ўтказилди. Коллежимиз қошида турли чет тилларни бепул ўрганиш тўгараклари, тадбиркор бўлмоқчи бўлган ёшлар учун бизнес марказлар фаолият юритмоқда.

Тадбир доирасида “Ёшлар – Ватанга таянч”, "Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз – ёшлар!” шиори остида очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ва акциялар ўтказилди.

Шаҳноза Маматуропова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
4 017






Все о погоде - Pogoda.uz