ЎзА Ўзбек

06.08.2018 18:03 Чоп этиш версияси

Бир ҳафтада Самарқанд шаҳрида 2 минг 100 қоидабузарлик

Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-отряди ходимлари томонидан жорий йилнинг 30 июль – 5 август кунлари (бир ҳафта давомида) Самарқанд шаҳрида йўл ҳаракати билан боғлиқ 2 минг 119 қоидабузарлик аниқланди. Уларнинг 1 минг 435 таси қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-йўл патруль хизмати отряди командири Шерзод Холиқов маълум қилди. Унинг айтишича, 309 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидаларига амал қилмаган. 143 ҳолатда белгиланган ҳаракат тезлигининг оширилиши аниқланди. 88 нафар фуқаро транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган бўлса, 26 нафар ҳайдовчи маст ҳолда “рулга ўтирган”.

Бундан ташқари, 76 ҳолатда светофор ишораларига бўйсунмаслик, 71 ҳолатда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузиш, 58 ҳолатда ҳаракат чоғида телефондан фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар қайд этилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бир ҳафта давомида шаҳарда 49 нафар пиёда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун уларга нисбатан чора кўрилди.

ЎзА
6 290