Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

05.09.2018 21:05 Чоп этиш версияси

Билимлар сари чорловчи қўнғироқ

Билимлар сари чорловчи қўнғироқ Андижон вилояти умумтаълим мактабларида ҳам янги ўқув йили бошланишига бағишланган тадбирлар юқори савияда ўтказилди.

Жорий ўқув йилида вилоятда 741 умумтаълим мактаби 533 минг 976 нафар ўқувчига эшикларини очди. Улардан 54 минг 350 дан зиёди биринчи синфга қабул қилинди. 

5 (2).JPG

Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида вилоятда бешта умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди. 4 та таълим маскани реконструкция қилинди, 11 тасида капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Андижон шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ташкил этилган тадбир ҳам ўқувчиларни янги марралар сари чорлади.


Зуҳриддин Умурзоқов (сурат) ЎзА