Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 13:31 Чоп этиш версияси

Билимдонлар синови

Билимдонлар синови Термизда умумтаълим мактаблари 9-10-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Ислом Каримов асарлари билимдони” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 14 нафар ўғил-қиз беллашди.

Иштирокчилар Биринчи Президентимиз асарлари ҳамда мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда халқимиз эришган ютуқларга оид билимини ижодий иш, тест, оғзаки савол-жавоб, ёддан шеър айтиш шартлари бўйича синовдан ўтказди.

Биринчи ўринга Қумқўрғон туманидаги 11-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиси Рушана Тожиева сазовор бўлди. Денов туманидаги 15-умумтаълим мактаби ўқувчиси Лайло Эргашева иккинчи ва Шеробод туманидаги 18-умумтаълим мактаби ўқувчиси Беҳзод Нортожиев учинчи ўринни эгаллади.

5-FAQAY SAYTGA.jpg

6.jpg


Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
8 102