ЎзА Ўзбек

07.07.2018 12:03 Чоп этиш версияси

"Билимдон эркатойлар" – аҳоли хизматида

Қашқадарё вилояти Китоб тумани Пахтаобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 75 ўринли “Билимдон эркатойлар” нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.

28-1-1.jpgТадбиркор Лобар Суярова томонидан очилган боғча қишлоқ аҳолисига катта қулайлик яратди. Масканда болажонларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб улғайишлари учун барча шароитлар яратилган. Айни пайтда боғчада 20 нафар болажонга 5 нафар педагог ва тарбиячилар таълим-тарбия бермоқда. 

– Президентимиз ташаббуслари билан бугунги кунда мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди тадбиркор Л.Суярова. – Ўзим 30 йил ўқитувчилик қилдим. Тажрибамдан келиб чиқиб айта оламанки, боғча болаларнинг бошланғич таълимни тез ва осон ўзлаштиришида муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун мазкур йўналишда Президентимизнинг қарорлари чиққан куннинг эртасигаёқ қишлоғимиз четидаги чойхона сифатида қурилган, аммо, анча йиллардан буён ишламай ётган бинони “0” қийматда беришларини ва у ерда ўз маблағим ҳисобидан болалар боғчасини очиш ташаббуси билан чиқдим. Мутасаддилар ташаббусимни қўллаб-қувватлади. Қурилиш таъмирлаш ишларини бошлаб юбордик. Керакли жиҳозларни келтириб ўрнатдик. Атрофини ободонлаштирдик. Қисқа фурсатда боғчамиз тайёр бўлди. 

Албатта, эзгу мақсадларни кўзлаб келажагимиз эгаларининг таълим тарбиясига қаратиб киритилган сармоя бир кун келиб ўз самарасини беради. 

Ў.Баротов, ЎзА
11 274