ЎзА Ўзбек

18.07.2018 20:59 Чоп этиш версияси

“Best western” – янги имкониятлар белгиси

Германиянинг “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси юртимиз иқтисодиётига меҳмонхоналар тармоғи бўйича халқаро инвестицияларни киритмоқчи. Меҳмонхоналар тармоғини қуриш учун “Best Western” халқаро бренди остида қурилиш ишлари олиб борилади.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаевнинг “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси раҳбарияти билан учрашувида шу ҳақда сўз борди.

“Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозиргача Германия, Австрия, Чехия ва Нидерландия каби мамлакатларда 34 меҳмонхона қурган. У энг тезкор қурувчи компаниялардан саналиб, катта тажрибага эга. Шу билан бирга, меҳмонхоналарни таъмирлаш билан ҳам шуғулланади. “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси қурган ва таъмирлаган меҳмонхоналар машҳур “Best Western” бренди остида бошқарилади.

Германиялик инвесторлар юртимизнинг йирик шаҳарларида туристик меҳмонхоналар қуришни мақсад қилган. Шу мақсадда 100 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилиши кўзда тутилган. Улар томонидан яқин 3-5 йилда 6-8 тагача меҳмонхона қурилади.

Назокат Усмонова, ЎзА
4 277