Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида “Доктор Максудова инновацион клиникаси” офталмология ва диагностика марказининг очилиш маросими бўлди.

Бу ҳақда Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ЎзА мухбирига маълум қилди.

Тадбирда туман ҳокими А.Сапарбаев, клиника таъсисчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими З.Максудова, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Казбеков, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири О.Ҳамроев сўзга чиқиб, аҳолини янги клиниканинг очилиши билан қутлади. 

photo_2020-10-18_12-52-08.jpg

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ўтказилган мажлис баёнига асосан 2019 йилда Беруний туманида лойиҳа қиймати 11 миллиард сўм бўлган хусусий офтальмология ва диагностика маркази ташкил этиш белгиланган эди. Юртимизда хусусий тиббиёт ривожи учун кенг имкониятлар яратилди. 

Кўпгина тиббиёт тараққий этган мамлакатларда қўлланилаётган илғор инновацион тиббий технологияларни мамлакатимиз тиббиётида жорий этишга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Шу мақсадда туманда ўз фаолиятини бошлаётган “Доктор Максудова инновацион клиникаси” офталмология ва диагностика марказида замонавий тиббиётнинг энг сўнгги услубида даволаш ва жарроҳлиқ жараёнлари олиб борилади.

Клиникада телемедицина маркази ҳам ташкил қилинган бўлиб, эндиликда бевосита чет элларнинг малакали шифокорлари билан ҳамкорликда тажриба алмашиш имконияти яратилди. 

photo_2020-10-18_12-52-05.jpg

Бу ерда аҳолига офталмология ва диагностика, стоматология, ЛОР-комбайн, гинекология-видеоколпоскопия, кардиология, ЭКГ, УЗИ каби хизматлар кўрсатилади. Клиникада 10 нафар малакали шифокор ва 18 нафар ишчи ходим фаолият олиб боради. Ўрнатилган технологик ускуналар-АҚШ, Япония ва Германия давлатларидан олиб келинган.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлашга, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Тадбир иштирокчилари янги клиникада яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беруний туманида инновацион клиника иш бошлади