ЎзА Ўзбек

06.03.2019 Чоп этиш версияси

Берлинда ЎзМУ мутахассислари иштирокида истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда

Берлинда ЎзМУ мутахассислари иштирокида истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари жорий йил 4-6 март кунлари Германиянинг Берлин техника университетида ўтказилаётган “Эрасмус+” дастури доирасида “NICOPA – Аниқ қишлоқ хўжалигида янги ва инновацион курслар” лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган тадбирларда иштирок этмоқда.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалигини аниқ ва мақсадли ташкил этиш бўйича тайёрланаётган кадрлар ўқув дастурларини янги ва инновацион курслар билан бойитиш ва модернизация қилишдир.

photo5188450339475532632.jpg

– Мазкур лойиҳа доирасида Европа кредит тизимини жорий қилиш ва талабаларни Европа ОТМларида ўзаро билимини алмашишга кенг имкон яратилади, – дейди ЎзМУ проректори Расул Раҳмонов. – Унда Берлин техника университети (Германия), Пловдив номидаги қишлоқ хўжалик университети (Болгария), Чехия қишлоқ хўжалиги университети, С.Сейфулин номидаги Қозоғистон агро-техника университети, С.Уалиханов номидаги Кукшетау давлат университети, М.Козибаев номидаги Шимолий Қозоғистон давлат университети, С.Ниёзов номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалиги университети, Туркман давлат архитектура ва қурилиш институти, Туркман қишлоқ хўжалик институти, Ўзбекистондан ЎзМУ, ТАТУ, ТИҚХМИ иштирок этади. Ўзбекистон ОТМлари учун ЎзМУ лойиҳанинг умумий координатори ҳисобланади.

ЎзМУ делегацияси учрашув доирасида Берлин техника университети ва Engineering consulting and management for Space Technologies (ECM) компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокара олиб борди ва бу борада қатор шартномалар имзоланди.

Сафар давомида Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Набижон Қосимов бошчилигидаги элчихона вакиллари Ўзбекистон ва Германия ОТМлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишда яқиндан амалий ёрдам кўрсатди.

3 543
Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА​​