ЎзА Ўзбек

06.08.2018 Чоп этиш версияси

Бенгал кўрфазида кучли ер силкиниши содир бўлди

Бенгал кўрфазида кучли ер силкиниши содир бўлди

Бугун, 6 август куни маҳаллий вақт билан соат 10:05 да Бенгал кўрфази (Андаман ва Никобар ороллари, Ҳиндистон) ҳудудида 5.3 баллдаги ер силкиниши содир бўлди.

Ҳиндистон метрология бошқармаси хабарига таяниб, "РИА новости" маълум қилишича, ер силкиниш ўчоғи чуқурлиги 10 км.ни ташкил этади.

Ҳозирда талафот оқибатида жабр кўрганлар аниқланмаган.



12 947
З. Мирзабоева, ЎзА