ЎзА Ўзбек

11.01.2019 19:53 Чоп этиш версияси

Беллашувда офицер, сержант ва аскарлар

Қарши шаҳар Ёшлар марказида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Тафаккур” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамкорлигида ташкил этилган беллашувда 13 ҳарбий қисмнинг офицерлари, сержант ва аскарлари ҳарбий, сиёсий ва дунёвий билимларини синовдан ўтказди.

– Иштирокчиларга берилган саволларда асосан буюк саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва унинг “Темур тузуклари” асари жой олди, – дейди Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири Феруза Абдураҳмонова.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёшлар етакчиларининг биринчи форуми ўтказилди.

Тадбир доирасида байрам концерт дастури ҳамда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари билан бирга, Қарши шаҳрида бунёд этилган “Ватанпарварлар” боғига саёҳат уюштирилди.



Ўлмас Баротов,ЎзА