ЎзА Ўзбек

19.07.2019 12:34:09 Чоп этиш версияси

Бектемир туманида 35 метрли давлат байроғи ўрнатилди


Бектемир тумани Оҳангарон ва Ҳусайн Бойқаро кўчалари кесишмасидаги “Сувсоз” айланмасида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилди ва аҳолининг дам олиши учун ўриндиқлар ўрнатилди, велойўлак ташкил этилди. Айланма марказига миллий ғурур ва ифтихоримиз рамзи бўлган 35 метрли давлат байроғи ўрнатилди.

Бундай тадбирлар натижасида аҳолининг сайр қилиб, маданий ҳордиқ чиқарадиган масканлари кўпайиб, шаҳримиз янада кўркамлашиб бормоқда, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.