Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.09.2017 12:44 Чоп этиш версияси

Бехатар оналик, бахтиёр болалик

Бехатар оналик, бахтиёр болалик Навоий вилояти перинатал марказида ҳомиладорлик даврида муайян хасталик билан оғриган, муддатидан аввал туғруқ хавфи бўлган оналар ва эрта туғилган чақалоқлар муносиб шароитда парваришланмоқда.

Бир килограммдан кам вазнда туғилган гўдаклар буткул соғломлаштирилмоқда. Шу билан бирга, турли анамолияли туғма хасталиклар жарроҳлик йўли билан муваффақиятли даволанаётир.

Бу ерда 340 дан зиёд акушер-гинеколог, реаниматолог, неонатолог, педиатр, доя, лаборант ва ҳамшира меҳнат қилади. “Бехатар оналик”, “Болаларнинг ўсиш ва ривожланиш мониторинги” дастурлари асосида билим ва малакасини ошириб бораётган шифокорлар ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатишда замонавий ускуналардан самарали фойдаланмоқда.

Мазкур марказда шу йилнинг етти ойида 3 минг 204 нафар чақалоқ дунёга келди.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
3 122






Все о погоде - Pogoda.uz