Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 16:08 Чоп этиш версияси

Чирчиқ шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида «Бебаҳо неъмат саодати» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партия вилоят ва шаҳар кенгашлари вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, маданият ва санъат намояндалари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Мамлакатимизда навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда юрт келажаги учун дахлдорлик туйғусини юксалтириш, ёшлар ўртасида китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Ўқув масканида билимли, мустақил фикрлайдиган, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришларни ўзига ҳам дахлдор деб биладиган фаол ўқувчилар кўплиги қувонарлидир, – дейди партия вилоят кенгаши раиси У.Шоумаров. – Янги ўқув йили энди бошланган бўлса-да, илмга чанқоқ болалар дарсларда фаол қатнашмоқда. Улар билан мулоқот давомида кўзларидаги ишонч, аниқ мақсад ва қатъий ҳаракатни кўриб, қалбинг фахр-ифтихорга тўлади.

Тадбирда таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, ўқувчилар томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
3 100






Все о погоде - Pogoda.uz