ЎзА Ўзбек

13.05.2020 Чоп этиш версияси

Беҳзод Мусаев Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Беҳзод Мусаев Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Беҳзод Мусаев номзодини кўриб чиқдилар.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди кўрсатилган Беҳзод Мусаев депутатлар томондан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Номзод мазкур лавозимга киришганидан сўнг ижтимоий ривожлантириш масалаларига оид барча муаммолар парламент билан яқин ҳамкорликда фаол ва самарали ҳал этилади, деган қатъий ишонч билдирди.

Муҳокамалар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига номзоди кўрсатилган Беҳзод Мусаев номзоди маъқулланди.

13 377
ЎзА